06.02.2024 16:42
2265
Шароф Муҳитдинов «Насаф»га қайтди

«Насаф» футбол мактаби тарбияланувчиси, тажрибали яримҳимоячи Шароф Муҳитдинов собиқ клубига қайтди.

Муҳитдинов Қарши клуби билан бир йиллик шартномага имзо чеккан. Яримҳимоячи 2024 йил охиригача клуб шарафини ҳимоя қилади. 

«Ўз уйингга хуш келибсан, Шароф!», - дея ёзади клуб матбуот хизмати.

Маълумот учун, Муҳитдинов ўтган мавсумни Эроннинг «Саноати Нафт» ва Фарғонанинг «Нефтчи» клубларида ўтказди.

Аввалроқ, «Насаф» жамоанинг яна бир собиқ футболчиси Бобур Абдухолиқов таркибга қайтганини эълон қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар