08.01.2022 22:28
5223
«Наполи» «МЮ» футболчисини ижарага олганини эълон қилди

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Аксель Туанзебе фаолиятини Италияда давом эттирадиган бўлди.

«Наполи» клуби англиялик 24 ёшли ҳимоячининг ярим йиллик ижараси масаласида «Манчестер Юнайтед» билан келишувга эришилганини расман маълум қилди. Туанзебе 2022 йилнинг 30 июнь кунига қадар неаполликлар ихтиёрида бўлади. 

Маълумот учун, «МЮ» Акселни мавсум олдидан «Астон Вилла»га ижарага берганди, аммо клубда Стивен Жеррард иш бошлагач, манчестерликлар ҳимоячиси жамоани тарк этиши ойдинлашди. Натижада, Манчестер клуби бирмингҳэмликлар билан ижара шартномасини бекор қилиб, уни Италияга жўнатди. 

Маълумот учун, Туанзебе «Астон Вилла» сафида йил бошидан буён жами 11 ўйинда майдонга тушиб, самарадорлик кўрсатмади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар