Месси умумий гуруҳ билан машғулот ўтказмаяпти
«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси Париж клубининг «Лион»га қарши ўйин олдидан ўтказган машғулотларида умумий гуруҳда шуғулланмади.
«L'Equipe» нашрининг хабар беришича, энди у Франция биринчи дивизионининг 20-тури доирасидаги «Лион»га қарши учрашувда майдонга тушмайди. Серхио Рамос ва Хуан Бернат эса жамоа билан бирга машғулот ўтказган ва 9 январ санасида бўлиб ўтувчи беллашувда майдонга тушишлари мумкин.
Маълумот учун, «ПСЖ»нинг «Лион»га қарши баҳси 9 январдан 10 январга ўтар кечаси 00:45да старт олади.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар