08.01.2022 03:25
4557
Теглар
Бундеслига. «Бавария» йилни «Гладбах»дан учралган мағлубият билан бошлади

Германия чемпионатида иккинчи давра баҳсларига старт берилди. 

18-турнинг илк ўйинида пешқадам «Бавария» ўз майдонида Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»сига имкониятни бой берди. Левандовскининг голига Нойҳаус ва Лайнер жавоб беришди. 

Эътиборлиси, Мюнхен клуби ушбу мавсумда «Гладбах» билан 3 бор тўқнашиб, бирортасида ғалаба қозона олмади. 1-даврада дуранг (1:1) қайд этилган бўлса, Германия Кубогида Нагельсманн жамоаси шармандали ҳисобда (0:5) ютқазиб турнирни тарк этганди. 

«Бавария» 43 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди. «Боруссия» 22 очко билан 11-ўринга кўтарилди. 

Бундеслига. 18-тур
Бавария — Боруссия М 1:2

7 январь, «Альянц Арена»
Голлар: Левандовски (18) — Нойҳаус (27), Лайнер (31).
Бавария – Ульрайх, Зюле, Павар, Забитцер, Рока (Ваннер, 75), Мусиала, Киммих, Мюллер, Левандовски, Гнабри, Тилльман (Копадо, 75). 
Боруссия М – Зоммер, Лайнер (Ҳеррманн, 79), Янчке (Байер, 67), Гинтер, Эльведи, Нетц, Крамер (Бенеш, 79), Нойҳаус (Плеа, 67), Коне, Штиндль (Тюрам, 90), Эмболо.
Огоҳлантириш: Штиндль (78).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар