03.01.2022 10:12
7310
Теглар
Тухель Лукакунинг таркибга қайтиш эҳтимоли ҳақида: «Ҳар доим ортга йўл бор»

«Челси» бош мураббийи Томас Тухель ҳужумчи Ромелу Лукакунинг таркибга қайтиши имкониятини юқори баҳолади. 

Бельгиялик футболчи ўтган ҳафта интервью бериб, Лондон клубидаги мавқейидан норозилиги, мураббийнинг тактикаси унга маъқул келмаётгани ва «Интер»ни тарк этганидан афсусдалиги ҳақида гапирганди. 

Интервьюдан сўнг Тухель уни «Ливерпуль» (2:2) билан ўйин қайдномасига киритмади. 

«У — бизнинг футболчимиз. Биз ўйинчиларимизни ҳимоя қиламиз. Ҳар доим ортга йўл бўлади. Ҳаммасини Кобҳэмда, ёпиқ эшиклар ортида ҳал қиламиз. 

Клуб, мураббий ва футболчи ўзаро гаплашиб олиб, кейин сизларга хабар берамиз. Бироз кутинг. Маълумот берамиз», — дея Тухелнинг сўзларини келтиради Daily Mail.

Маълум бўлишича, бугун — 3 январда томонлар ўртасида учрашув бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар