01.01.2022 13:33
3876
Теглар
Элгужа Григалашвили ҳам «Навбаҳор» билан шартнома имзолади

Янги мавсумга ўз олдига жиддий мақсадлар қўйган «Навбаҳор» янги йилнинг илк кунидан бошлаб, ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

Клуб расмий сайти 1 январь кунги 4-трансферни эълон қилди. Грузиялик тажрибали ҳужумчи Элгужа Григалашвили Наманган клуби билан шартнома имзолади. 

Ўтган мавсумни «Қизилқум»да ўтказган 32 ёшли легионер Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов билан учрашиб, келишувни имзолаган. 

Аввалроқ, «Навбаҳор» Нурилло Тўхтасинов, Станислав Андреев, Ислом Кенжабоев трансферларини эълон қилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар