31.12.2021 15:02
18523
Тухель Лукакунинг интервьюсига жавоб қайтарди

«Челси» бош мураббийи Томас Тухель жамоа ҳужумчиси Ромелу Лукакунинг танқидий руҳдаги интервьюсига муносабат билдирди. 

«Ҳа, бизга бу интервью маъқул бўлмади. Бу каби ҳолатлар жамоа атрофида кераксиз шов-шувларни кўпайтиради. Бундай усуллар фойда келтирмайди, лекин биз вазиятни яхшилаш ва ойдинлаштириш учун керакли ишларни амалга оширамиз. Бундай интервьюларда контекстдан исталган гапни суғуриб олиб, шов-шувли сарлавҳа қўйиб юбориш ҳеч гап эмас. 

Мен уни клубда бахтсиз деб ўйламайман, шу сабабдан бироз ранжидим. Биз шунчаки сарлавҳаларни ўқиб, хулоса чиқармаймиз. Бироз сукут сақлаш ва нима бўлишини кузатиш фойдалироқ. Бу ҳолат унинг машғулотлардаги ҳаракатларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, деб ўйлайман. 

Вазиятни албатта муҳокама қиламиз. Аммо жамоанинг ичида бўлиб ўтади», — деб айтди Тухель. 

Аввалроқ, бельгиялик ҳужумчи «Интер»га қайтишни хоҳлаётганини, Тухель фойдаланаётган схемадан норози эканлигини маълум қилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар