29.12.2021 21:35
3068
Моуриньо «Лион» футболчисини «Рома»га таклиф этмоқчи

Римнинг «Рома» клуби «Лион» яримҳимоячиси Бруно Гимараэсга қизиқиш билдирмоқда.

Globo хабарига кўра, Рим жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб раҳбариятидан 24 ёшли бразилиялик яримҳимоячини таклиф этишни сўраган. Италияликлар Бруно учун Франция клубига 30 миллион евро тўлашга тайёр. «Лион» раҳбарияти эса Гимараэсни 45 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.

Маълумот учун, бразилиялик таянч яримҳимоячиси жорий мавсум 17 ўйинда 2та голли ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар