Сергеев ва Шукуров бешликда, Элдор Жалолиддиндан 5 балл кўп жамлаган. ЎФА Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси сўровномаси якунларини эълон қилди

«Uz Football Awards 2021» маросимидан аввал ЎФА Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар рўйхатини эълон қилиб, журналистлар ўртасида сўровнома ўтказган эди.
ЎФА хабарига кўра, Элдор Шомуродов 2021 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган сўровномада 60 нафар спорт журналисти иштирок этган. 

Одатдагидек 1-ўринга – 3 балл, 2-ўринга – 2 балл, 3-ўринга эса 1 балл берилган баҳолар якунига кўра, Элдор Шомуродов 111 балл билан йил футболчисига айланган бўлса, Жалолиддин Машарипов рақобатчисидан 5 балл кам очко жамғарган ҳолда 2-ўринни, Ҳусайн Норчаев эса 61 балл билан учликни якунлаб берган. 

Топ-5ликдан Игорь Сергеев ва Отабек Шукуров жой олган – 24 ва 20 балл билан. Шунингдек, Жасур Яхшибоев (14 балл) 6-ўринда, Шерзод Насруллаев (10 балл) – 7, Иброҳимхалил Йўлдошев (8 балл) – 8, Ойбек Бозоров (5 балл) – 9, Ҳусниддин Алиқулов эса бор йўғи 2 баллни қўлга киритиб, 10-поғонада қайд этилган.

Маълумот учун, «Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси» соврини энг кўп марта Одил Аҳмедовга насиб қилган – 6 марта. Шу билан бирга Аҳмедов 3 маротаба бу борада 2-ўринни олган. Қосимов, Шацких, Бугало, Жепаров ва Шомуродов эса 2 мартадан ушбу совринга эга чиққан.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар