26.12.2021 08:50
3121
«Ливерпуль» «Вильярреал» вингерига қизиқмоқда

«Вильярреал»нинг ҳужумкор ҳавбеки Арно Данжумага Европанинг топ-клублари қизиқиш билдирмоқда.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, 24 ёшли футболчига қизиқаётган клублар қаторида «Ливерпуль» ҳам бор. Аммо испан клуби вингерини қишда сотмаслигини маълум қилган. 

Нидерландияликнинг «Вильярреал» билан амалдаги шартнoмаси 2026 йилгача мўлжалланган. 

Данжума бу мавсумда клуби сафида барча турнирлар миқёсида 18та ўйин ўтказиб, 9та гол ва 3та ассистни қайд этган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар