25.12.2021 19:36
3161
Шомуродов, Бердиев ва Норчаев тақдирланган, 2021 йилнинг энг яхшилари эълон қилинган маросимдан фотожамланма

Бугун, 25 декабрь «Renessainse Hall» мажмуасида ЎФА ҳамда ПФЛ томонидан 2021 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимдан аввал Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари конгресси ўтказилди. ЎФА президенти Абдусалом Азизов ва бошқа делегатлар иштирок этган ушбу конгрессда Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ футболчиси Одил Aҳмедов бир овоздан ЎФA вице-президенти лавозими ҳамда ЎФА Ижроия қўмитасининг аъзолигига сайланди.

Тақдирлаш маросимида 2021 йилнинг энг яхшилари қаторида 24та турли номинацияда мукофотлар ўз эгасига топширилди. Номинациялар ва уларнинг ғолиблари билан танишинг:

1. «Ўзбек футболи нуронийси» – Ахбор Имомхўжаев;
2. «Фидойилик рамзи» – Садри бобо Носиров («Динамо»);
3. «Жасорат соврини» – Муроджон Аҳмедов (Ўзбекистон кар-соқовлар жамоаси мураббийи);
4. «Энг яхши футбол журналисти» – Фахриддин Рўзиев (Championat.asia);
5. «Мухлислар меҳри» – «Андижон» фан-клуби;
6. «Йилнинг энг яхши футзал мураббийи» – Баҳодир Аҳмедов (миллий жамоа);
7. «Йилнинг энг яхши футзалчиси» – Дилшод Раҳматов;
8. «Про лиганинг мавсумдаги энг яхши футболчиси» – Марко Обрадович («Нефтчи»);
9. «Энг яхши ҳудудий футбол ассоциацияси» – Қорақалпоғистон футбол ассоциацияси;
10. «Йилнинг энг яхши ҳаками» – Илгиз Танташев (Бухоро);
11. «Суперлига-2021нинг энг чиройли голи» – Билолхон Тошмирзаев («Турон»);
12. «Суперлига-2021 тўпурари» – Драган Черан («Пахтакор»);
13. «Суперлига-2021нинг энг яхши мураббийи» – Питер Ҳюистра («Пахтакор»);
14. «Суперлига-2021нинг энг яхши футболчиси» – Ҳусайн Норчаев («Насаф»);
15. «Йилнинг энг яхши ёш футболчиси» – Ҳусайн Норчаев («Насаф»);
16. «Йилнинг энг яхши аёл футболчиси» – Дилдора Нозимова (“Бунёдкор-W”);
17. «Аёллар Олий лигасининг тўпурари» – Диёра Ҳабибуллаева («Сўғдиёна-W»);
18. Аёллар Олий лигасининг энг яхши футболчиси - Диёра Ҳабибуллаева (Сўғдиёна-W);
19. Аёллар Олий лигасининг энг яхши мураббийи – Шерали Бобоқулов (Сўғдиёна-W);
20. «Миннатдорчилик рамзи» – «УзРепорт» ва МТРК жамоаси;
21. «Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи» – Рўзиқул Бердиев («Насаф»);
22. Энг яхши ёшлар мураббийи – Аъзам Шерғозиев (ОКМК ёшлар жамоаси);
23. Йилнинг энг яхши аёллар мураббийи – Илҳом Ханжариев;
24. «Ўзбекистоннинг 2021 йилдаги энг яхши футболчиси» – Элдор Шомуродов («Рома»).

Қуйида ушбу маросимдан фотожамланмани томоша қилишингиз мумкин.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар