Кан: «Ҳоланд? Левандовски яна бир неча йил 30-40тадан гол уриши мумкин»
«Бавария» бош директори Оливер Кан Мюнхен клуби «Боруссия» Д ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландни ўз сафига қўшиб олиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
«Бизда Роберт Левандовски бор. У яна бир неча йил давомида 30-40тадан гол ура олади.
Жамоанинг менталитети мени доим ҳайрон қолдиради. Мисол тариқасида «Барселона»га (3:0) қарши уй ўйинини олайлик. Биз «Аллақачон гуруҳни ютиб бўлдик, келинг, дам оламиз», дейишимиз мумкин эди. Аммо йигитлар нима қилишди? Шунчаки «Барса»ни таслим этишди», — дея Каннинг сўзларини келтиради T-Online.
Бу мавсумда 33 ёшли польяк Бундеслигада 17та ўйинда 19та тўп киритди, Ҳоланд эса 11та баҳсда 13та гол урди.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар