17.12.2021 13:56
1614
Паоло Ваноли — «Спартак» бош мураббийи

Антонио Контенинг собиқ ассистенти Паоло Ваноли «Спартак» бош мураббийига айланди. 

Москва клуби 49 ёшли мутахассис билан 2022/23 йилги мавсум сўнгигача мўлжалланган шартнома имзолади. 

Ваноли 2010 йилдан 2017 йилгача Италия миллий жамоаси тизимида ишлаган: U-19 жамоасини бошқариб Европа чемпионатида финалгача етиб борган, сўнг асосий жамоада Контега ёрдамчилик қилган. У 2017 йилдан кейин Антонионинг штабида дастлаб «Челси»да, сўнг «Интер»да фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, «Спартак» 15 декабрь куни бош мураббийи Руи Виторияни истеъфога чиқарганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар