15.12.2021 11:11
2809
Хави «Наполи» ҳақида: «Омадимиз келмади. Рақиб — ЕЧЛ даражасидаги жамоа»

«Барселона» бош мураббийи Хави Европа Лигаси 1/16 финали қуръаси ҳақида фикр билдирди. 

Каталония клуби 1/8 финалга чиқиш учун «Наполи» билан тўқнаш келади. 

«Омадимиз келмади. Бу ўйин Марадона хотирасига яна бир ҳурмат бўлади. Юқори савияда ўйнашимиз керак, чунки «Наполи» — Чемпионлар Лигаси даражасидаги жамоа.

Бу ўйинга ҳали 2 ой вақт бор ва умид қиламанки, ўша вақтда ҳозиргидан яхшироқ ҳолатда бўламиз. «Барса»ни ўз ўрнига қайтариш учун ишлаяпмиз. Аммо ҳозир бизнинг даҳшатли ҳақиқатимиз шу. 

Чемпионлар Лигасига йўл олиш учун Европа Лигасида ғалаба қозонишга ҳаракат қилиш керак», — дея Хавининг сўзларини келтиради TMW.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар