14.12.2021 19:48
3134
Футзал. Ўзбекистон миллий жамоаси ўртоқлик ўйинида Қозоғистонга мағлуб бўлди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Қозоғистон пойтахти Нурсултон шаҳрида мезбонларга қарши ўртоқлик ўйинида паркетга тушди.

Литвада ўтган футзал бўйича 2021 йилги жаҳон чемпионатида кашфиёт жамоаларга айланган Қозоғистон ва Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасидаги баҳс қизиқарли руҳда ўтди. Учрашувдаги ҳисобни 22-дақиқада мезбонлар вакили Арнольд Кнауб очган бўлса, яна бир дақиқа ўтмай, қозоғистонликлар сафидаги бразил Дуглас фарқни иккитага етказди – 2:0.

Учрашув якунланишига 3 дақиқа қолганида Баҳодир Аҳмедов шогирдлари фарқни қисқартиришди. Илҳом Ҳамроев 37-дақиқада гол муаллифи бўлди. Аммо 39-дақиқада қозоғистонликлар ўйинчиси Игита ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди – 3:1.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўртасидаги иккинчи баҳс эртага, 15 декабрь куни ўтказилади. 

14 декабрь (сешанба)
Футзал. Ўртоқлик ўйини.
Қозоғистон – Ўзбекистон - 3:1

Голлар: Арнольд Кнауб 22, Дуглас 23, Игита 39 – Илҳом Ҳамроев 37.
Қозоғистон: 2.Игита, 9.Алберт Акбаликов, 10.Чингиз Есенаманов, 11.Арнольд Кнауб, 14.Дуглас.
Захира: 1.Рауан Атантаев, 4.Нурбек Карагулов, 6.Газиз Нагашибай, 7.Ерсултон Сагиндиков, 8.Биржан Оразов, 13.Жомарт Токаев, 15.Болат Сарбасов, 19.Ринат Турегазин, 
Ўзбекистон: 1.Рустам Умаров, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев.
Захира: 12.Равшан Элибоев, 2.Анасхон Раҳматов, 3.Машраб Одилов, 5.Давлат Ибрагимов, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов, 11.Акбар Усмонов, 13.Абдулла Солиҳов.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар