11.12.2021 19:37
2618
Это’О Камерун футбол федерацияси президентига айланди 

«Барселона» ва «Интер» клуби собиқ ҳужумчиси Самюэль Это′О Камерун футбол федерацияси президенти сифатида иш бошлайди.

«Бу кун – ҳаётимда катта фахр ва шараф билан эсланадиган кун бўлиб қолади. Мени Камерун футбол федерацияси президенти сифатида сайлаганларидан жуда ҳам миннатдорман», - дея ёзади африкалик собиқ футбол юлдузи твиттердаги саҳифасида.

Маълумот учун, Это′О футболчилик фаолияти давомида тўрт марта Африканинг энг яхши ўйинчиси деб топилган.

У шунингдек 118 ўйинда 56та гол киритиб, Камерун миллий жамоаси тарихидаги энг яхши ҳужумчи саналади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар