10.12.2021 20:40
2999
Оғир атлетика бўйича ЖЧ. Ўзбекистонлик спортчилар жами 4та медаль қўлга киритган мусобақадан фоторепортаж

Тошкентда катталар ўртасида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. 

Бугунги кун дастурида эркаклар ўртасида 2та вазн ғолиблари аниқланди. Биз учун эътиборлиси, -67 кг вазн тоифасида икки нафар ҳамюртимиз Достон Ёқубов ва Адҳамжон Эргашев жаҳон чемпионатида ўз иштирокини ўтказиб, жами 4та медаль ютишга муваффақ бўлишди. 

Достон Ёқубов даст кўтаришда 144 кг оғирликни ўзига бўйсундириб, кумуш медалга эга чиқди. Силтаб кўтаришда 180 килограммлик маррани забт этган Ёқубов рақибларига ҳеч қандай имкон қолдирмади ва якунда иккикураш натижаларига кўра ҳам биринчи ўринни эгаллади (324 кг).

Яна бир ўзбекистонлик атлет Адҳамжон Эргашев эса силтаб кўтаришда 174 кг натижа қайд этиб, мундиални битта бронза медали билан якунлайдиган бўлди. 

Қуйида ушбу ҳаяжонга бой беллашувлардан тайёрланган фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин. 

Суратлар муаллифи — Абдулвосид Валихонов

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар