06.12.2021 18:34
10352
Теглар
Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси очилди. Клублар 10 нафар янги футболчи чақира олади, фақат уч клубга 15 футболчини рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси Суперлига ва Про лига клублари учун қишки трансфер расман очилганини эълон қилди.

«2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти»да трансфер ойнаси давомида Суперлига футбол клублари фақатгина 10 нафар янги футболчини рўйхатдан ўтказишлари мумкинлиги белгилаб қўйилган ва клублар бу ҳақда икки ой муқаддам расман огоҳлантирилган. Бу кўрсаткич Суперлига йўлланмасини қўлга киритган уч клуб 15тани ташкил қилади.

6 декабрга қадар футбол клубларида исталган миқдорда янги футболчилар билан тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш имконияти мавжуд эди. Бу имкониятдан фақатгина «Навбаҳор» ва «Металлург» клублари фойдаланди. Тез орада бу ҳақда маълум қилинади. 

Лимитдан ташқари, ҳолатда клублар 2021 йилги мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган айрим футболчилар билан шартномаларни узайтиришлари ёки ўзларининг U-18 жамоаларидан чекланмаган миқдорда ёш иқтидорларни асосий жамоага таклиф этишлари мумкин бўлади. Шунингдек, 2000 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар билан янги шартномалар ҳам лимитдан ташқари рўйхатдан ўтказилади», - дейилади ПФЛ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Про лигадан Суперлигага «Нефтчи», «Динамо» ва «Олимпик» клублари йўлланма олишди. Ушбу жамоаларга ўз сафларига 15 нафар ўйинчи қўшиб олиш имконияти берилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар