06.12.2021 09:24
1390
Теглар
Пюэль 0:5 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг «Сент-Этьен» бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди

«Сент-Этьен» бош мураббийи Клод Пюэлни истеъфога чиқарди. 

Клуб раҳбарияти Лига 1 17-тури доирасида «Ренн»дан учралган қақшатқич мағлубиятдан (0:5) сўнг шундай қарорга келди. 

«Сент-Этьен» 12 очко билан турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турибди. 

60 ёшли мутахассис жамоани 2019 йил октябридан бери бошқараётганди. Клуб унинг қўл остида ўтган мавсумда Франция Кубогида финалгача етиб борган ва ҳал қилувчи баҳсда «ПСЖ»га (0:1) имкониятни бой берганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар