06.12.2021 16:53
4917
«Пахтакор» 5 январгача қишки таътилга чиқди. Клубнинг мавсум олди режасида ўзгариш бўлади

Ўзбекистон кубоги финали доирасидаги «Насаф»га қарши ўйиндан (1:2) кейин Тошкентнинг «Пахтакор» клуби қишки таътилга чиқди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, жамоанинг қишки таътили бир ой давом этади.

«2021 йилги мавсумни якунлаган жамоамиз аъзолари 5 январгача таътилга чиқди. Кейинги мавсумга тайёргарликка жамоа янги йилнинг 5 январь кунидан Тошкентда киришади. Миллий жамоанинг январдаги йиғини сабабли клубнинг хориждаги йиғини фақат февраль ойида ўтказилиши мумкин», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, Питер Ҳюистра мураббийлигидаги «Пахтакор» якунига етган мавсумда Ўзбекистон чемпионига айланиб, Суперкубокни ҳам қўлга киритди.

Аввалроқ, нидерландиялик бош мураббий клуб раҳбарияти билан ўтадиган учрашувдан кейин жамоадаги кейинги тақдири ойдинлашиши ҳақида айтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар