06.12.2021 10:08
6154
Теглар
Мбаппе: «Реал»га ўтмаганимдан бироз хафа бўлдим, аммо 3-дивизионда ўйнаётганим йўқ»

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўтган ёзда «Реал»га ўта олмагани ҳақида гапирди. 

«Осон савол эмас. Нима бўлганда ҳам, катта клубда ўйнаяпман. 

Одамлар «Реал»га трансферим амалга ошмаганидан хафа бўлганимни сўрашди. Ҳа, бошида бироз хафа эдим. Аммо 3-дивизионда ўйнаётганим йўқ», — дея Мбаппенинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо. 

Келаси ёзда Мбаппенинг Париж клуби билан шартномаси якунланади ва у катта эҳтимол билан Мадрид клубига ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар