06.12.2021 15:06
1652
Ибраҳимович: «Милан»да яна узоқ қолишни истайман. Бутсани михга илиш қўрқинчли кўринмоқда»

«Милан»нинг 40 ёшли ҳужумчиси Златан Ибраҳимович жамоа билан шартномасини узайтирмоқчи экани ҳақида маълум қилди.

«Бу клубда имконқадар кўпроқ, абадий қолишга ҳам тайёрман. Ҳозирда «Милан» билан келишувни узайтириш учун ҳамма ишни қиляпмиз. Бу ерда охиригача қолиб, скудетто ютмоқчиман. Фаолиятимни якунлаганимдан кейин нима бўлишини билмайман, мен учун бутсани михга илиш қўрқинчлидек кўринмоқда. Кейинчалик афсусланмаслик учун ҳам ҳали ўйнамоқчиман», - дейди Златан Ибраҳимович. 

Маълумот учун, швециялик форвард жорий мавсум 12 ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 2та ассистга эришди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар