06.12.2021 16:37
4070
«Барселона» «Челси» ҳимоячисини эркин агент сифатида таклиф этмоқчи

«Челси» ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин, дея ёзмоқда El Nacional.

Манба хабарига кўра, 32 ёшли ҳимоячи фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. «Барселона» «Челси» ҳимоячисини ёзги трансфер ойнасида эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Сесарнинг амалдаги келишуви 30 июнь куни якунига етади.

Испаниялик ҳимоячи 2012 йилдан буён Лондон клуби сафида тўп сурмоқда. Transfermarkt Аспиликуэтани 13 млн еврога баҳолаган.

Маълумот учун, Сесар АПЛ жорий мавсумида 9 ўйинда майдонга тушиб, 2та голли узатмани амалга оширган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар