06.12.2021 19:18
2898
Акмал Шораҳмедов ва Шавкат Муллажонов мураббийлик курсида ўқишни бошлади

Тошкентда Осиё Футбол Конфедерациясининг «В» тоифасидаги дипломи учун мураббийлик курсларига старт берилди.

ЎФА хабарига кўра, 6 кун давом этадиган ўқув курсларида 24 нафар мураббий иштирок этмоқда. Улар орасида Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ҳамда Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ ҳимоячилари Акмал Шораҳмедов ва Шавкат Муллажонов ҳам бор.

«Ушбу курсда инструкторлик вазифасини Шамил Исеев бажармоқда. Унга Рустам Қурбонбоев ассистентлик қилмоқда. Кординатор вазифасини эса Даврон Кудратуллаев бажармоқда. Ўқув курси давомида мураббийларга назарий ва жисмоний машғулотлар ўргатилади», - дейилади хабарда.

Маълумот учун, «Нефтчи» жорий мавсум Про лига ғолиби сифатида Суперлигага йўлланма олганди. 35 ёшли ҳимоячилар Шораҳмедов ва Муллажонов фарғоналиклар сафида 22тадан баҳсда майдонга тушган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар