05.12.2021 12:54
2071
«Насаф» учинчи уринишда уддалади. Кубок финалидан галерея

Самарқандда Ўзбекистон Кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Қаршининг «Насаф» клуби ўз тарихида иккинчи марта Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. Финалда «Пахтакор»ни бир киши кам бўлиб мағлуб этган қаршиликлар кейиги мавсумда ОЧЛда қатнашиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди.

Финал ўйинидан кейин ўзига хос шоу дастури ўтказилиб, соврин «Насаф»га топширилди. Қарши клуби мавсум давомида учинчи марта совринни қўлга киритиш учун майдонга тушди ва ниҳоят уддалади. Мавсум аввалида суперкубок баҳсида, кейинчалик ОФК кубоги финалида мағлуб бўлган «Насаф» ниҳоят Самарқандда мавсумдаги илк совринини қўлга киритди.

Қизиғи, ўзбек футболининг жорий мавсуми Самарқандда «Пахтакор» ҳамда «Насаф» жамоалари ўртасидаги суперкубок ўйини билан бошланганди. Мавсум яна Самарқандда шу икки жамоа ўртасидаги финал билан якунланди.

Tribuna.uz мухбирлари ўйинни стадиондан кузатишди. Қуйида ўйиндан тайёрланган фоторепортажни томоша қилишингиз мумкин.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар