05.12.2021 15:24
4586
Месси «Ланс» билан ўйинда энг паст баҳога лойиқ кўрилди

Франциянинг L’Équipe нашри ўз анъанасига кўра, Франция чемпионати тур ўйинларидан кейин футболчилар ҳаракатини баҳолади.

Нашр Лига 1 доирасидаги «Ланс» – «ПСЖ» (1:1) учрашуви якунига кўра, парижликлар сафидан 10 баллик тизимда энг юқори баҳога ҳимоячи Преснель Кимпембени муносиб кўрган – 7 балл. Меҳмонлар сардори Маркиньос 6 баллга, қанот ҳимоячилари Хуан Бернат ва Ашраф Ҳакими эса 5 баллга лойиқ кўрилган.

Қизиғи, бу сафар ҳам «ПСЖ» сафидаги энг паст баҳога лойиқ кўрилган ўйинчилар орасидан Месси ҳам жой олди. 90 дақиқа тўп сурган Лионель, дарвозабон Кейлон Навас ва майдонни 70-дақиқада тарк этган Леандро Паредес ҳамда Данилу Перейранинг ўйиндаги ҳаракатлари энг паст – 4 баллга баҳоланган.

L'Equipe нашри Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 5-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» – «ПСЖ» (2:1) ўйинида ҳам Лионель Месси ҳаракатларини энг паст – 4 баллга лойиқ топганди.

Эслатиб ўтамиз, Месси ушбу ҳафтанинг бошида 7 карра «Олтин тўп» соҳибига айланганди. Аргентиналик 34 ёшли ҳужумчи Франция чемпионати жорий мавсумида 9 ўйинда битта гол ва 3та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар