04.12.2021 19:21
17051
Рўзиқул Бердиев: «Бобур Абдухолиқов стадионга келди? Кириб бизни табрикламади-ку?»

Ўзбекистон Кубоги финалидан кейин «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди. ОАВ вакиллари билан савол-жавоб вақтида мураббийдан Бобур Абдухолиқов ҳақида ҳам сўрашди.

– «Насаф»нинг собиқ футболчиси Бобур Абдухолиқов ўйинни стадиондан кузатди. Уни кейинги мавсумда яна «Насаф»да кўришимиз мумкинми?

– Бобур стадиондамиди? Кийиниш хонасига кириб бизни табрикламади-ку? Тўғриси, у келганидан менинг хабарим йўқ экан. Бобурнинг ўйинларини кўриб турибман. Унинг режалари ҳақида билмайман ҳам. Бирга гаплашиб олиш керак, ҳозир унинг қайтиш-қайтмаслиги ҳақида нимадир дея олмайман, деди Рўзиқул Бердиев.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар