04.12.2021 18:00
3597
10 киши бўлиб қолган «Насаф» ирода кўрсатиб, «Пахтакор»дан кубокни тортиб олди

Ўзбекистон кубоги финал беллашуви бўлиб ўтди. 

Самарқанд шаҳридаги «Динамо» стадионида «Пахтакор» ва «Насаф» жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги финали бўлиб ўтди. Унда қаршиликлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. 

Биринчи таймнинг 28-дақиқасида Одил Ҳамробеков «Пахтакор»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан кўп ўтмай, 34-дақиқада Ойбек Бозоров рақиб футболчисига нисбатан ишлатган қўполлиги учун қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этди. 

Бироқ қаршиликлар улкан ирода намойиш эта олишди. 38-дақиқада Баҳром Абдураҳимов рақиб ҳимоясидаги бўшлиқдан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. 75-дақиқада эса Ғолиб Ғайбуллаев «аждарлар»га ғалаба келтирган голни рақиб дарвозасига киритди. 

Шу тариқа, қаршиликлар ўз тарихида 2-марта Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди. Шунингдек, Рўзиқул Бердиев шогирдлари келгуси мавсум Осиё Чемпионлар Лигаси плей-офф баҳсида иштирок этиш имкониятини ҳам қўлга киритишди.

Ўзбекистон кубоги. Финал
4 декабр, шанба
«Пахтакор» - «Насаф» 1:2 
Голлар: Ҳамробеков 28' — Абдураҳимов 38', Ғайбуллаев 75'

«Пахтакор»: Суюнов, Алижонов, Азмиддинов (Чобанов, 46), Анзур Исмоилов, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев (Аброр Исмоилов, 80), Эркинов, Файзуллаев (Матич, 68), Ҳамдамов (Турғунбоев, 80), Темиров (Ҳолматов, 90).

«Насаф»: Эргашев, Ғайбуллаев, Саидов, Абдураҳимов (Акрамов, 60), Норчаев (Комилов, 78), Нуруллоев, Мозговой, Насруллаев (Давронов, 78), Турдиалиев (Раҳматов, 60), Бозоров, Эшмуродов.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар