03.12.2021 11:34
4146
Левандовскининг собиқ агенти: «У «Реал»да Роналду билан бирга ўйнашни хоҳлаганди»

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовскининг собиқ агенти Цезари Кухарскининг айтишича, польшалик футболчи «Боруссия»ни тарк этаётганда «Реал»да ўйнашни хоҳлаган. 

«У «Реал» билан шартнома имзолашни ва Криштиану Роналду билан ўйнашни орзу қилган. 

Аммо Роберт захирада ўтирмаслиги керак эди, шунинг учун «Бавария» вариантини танладим. Мадрид клуби уни Бенземага ўринбосар сифатида таклиф қилган», — дея Кухарскининг сўзларини келтиради Cadena SER.

Левандовски 2014 йили Дормунд жамоасини эркин агент сифатида тарк этган ва «Бавария» футболчисига айланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар