03.12.2021 09:27
4330
Ҳалк ва Диего Коста ўйнайдиган «Атлетико Минейро» 50 йилдан сўнг  Бразилия чемпионига айланди

«Атлетико Минейро» Бразилия чемпионати 32-турининг қолдирилган баҳсида сафарда «Баия»ни (3:2) мағлуб этди ва финишга икки тур қолганида муддатидан аввал мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. 

Клуб ўз тарихида 2-бор Бразилияда тенгсиз бўлди. Илк чемпионликка 1971 йилда эришилган. 

«Атлетико Минейро»да «Порту» ва «Зенит» клубларининг собиқ ҳужумчиси Ҳалк, «Атлетико» М ва «Челси»нинг собиқ форварди Диего Коста ўйнайди. Ҳалк 34та баҳсда 18та гол уриб, чемпионат тўпурар бўлиб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар