02.12.2021 09:00
19803
Левандовски агентига ёзда қайси клубга ўтишни хоҳлаётганини айтди

Ҳужумчи Роберт Левандовски ёзда «Бавария»ни тарк этиш ниятида, деб ёзади AS. 

Польшалик 33 ёшли футболчини «Реал»нинг мақсадлари ва машҳурлиги ўзига тортади. У узоқ вақтдан бери «қироллик клуби»да ўйнашни орзу қилади. Ҳужумчи агенти Пини Заҳавига Ла Лига грандига эҳтимолий трансфери асосий ўринда бўлиши кераклигини айтган.

«Реал» Левандовскини ўз сафига қўшиб олишга қарши эмас, аммо мадридликларнинг асосий нишони «Боруссия» Д форварди Эрлинг Ҳоланддир.

Роберт бу мавсумда Бундеслигада 13та ўйинда 14та гол урди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар