01.12.2021 13:59
6902
Канчельскис «Навбаҳор»дан сўраётган 1,6 миллион евро талабини камайтириш бўйича унга номаълум кимсалар таҳдид қилганини айтди

Ўтган мавсумда «Навбаҳор» клубини бошқарган «МЮ» ва Россия миллий жамоаси собиқ ўйинчиси Андрей Канчельскис унга таҳдидлар бўлаётгани ҳақида полицияга мурожаат қилди.

«Чемпионат.сom» нашрининг телеграмдаги «Мутко прав» каналига таяниб хабар беришича, Андрей Канчельскис 22 ноябрь куни Москвадаги «Оазис» ресторанида овқатланаётганида бир неча нафар номаълум шахслар келиб, ундан «Навбаҳор»га нисбатан қарздорлик масаласида талабини пасайтиришни сўраган. Андрейга 80 минг АҚШ долларига рози бўлишни, таклифни рад этган тақдирда уни майиб қилишларига таҳдид қилишган. Шундан сўнг, Канчельскисга телефон рақами қолдириб, ўйлаб кўрганидан кейин жавобни айтишни сўрашган. 

Якунда «Навбаҳор» собиқ бош мураббийи таклифга кўнмай, тўғри полицияга мурожаат қилган. Ариза бўйича тергов ҳаракатлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, Андрей Канчельскис дастлаб 2018 йилнинг октябрь ойидан 2019 йилнинг июнь ойигача Ўзбекистонда фаолият олиб бориб, «Навбаҳор»ни тарк этганди. Аммо яна икки ойдан сўнг Наманган клубига қайтиб, 2020 йилнинг октябрь ойида қониқарсиз натижалар сабабли истеъфога чиққан эди.

Кўп ўтмай, россиялик мураббий ФИФАга мурожаат қилгач, ушбу ташкилот «Навбаҳор» клубидан россиялик мураббий олдидаги қарздорлик ва товон пули учун 1,6 миллион евро тўлаш шартини қўйганди. Наманган жамоаси ҳали ҳам қарздорликни бартараф эта олмагани учун ОФК лицензиясини қўлга кирита олмади.

Аввалроқ, клуб янги мавсум олдидан Самвел Бабаянни бош мураббий сифатида эълон қилган, шунингдек, Канчельскис билан муаммони бартараф этиш ишларини олиб бораётгани ҳақида маълум қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар