30.11.2021 23:29
2829
Теглар
«ПСЖ» президенти: «Зидан билан боғланмадик. Бизда жуда яхши мураббий бор»

«ПСЖ» президенти Носир Ал-Хилайфий Зинедин Зидан Париж клуби бош мураббийига айланиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. 

«Почеттино — бизнинг мураббий. У биз билан, биз у билан бирга эканлигимиздан хурсандмиз. Ҳаммага вақт керак. 

Зиданга алоқага чиқмадик. У — ажойиб мураббий, аммо бизда ҳам жуда яхши мураббий бор», — дея Хелайфийнинг сўзларини келтиради Sport.es.

Аввалроқ Почеттино «МЮ»га кетган тақдирда, Зидан «ПСЖ»га келиши ҳақида хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар