30.11.2021 11:10
3421
Кан: «Олтин тўп»га Левандовски лойиқ эди. Аммо у совринсиз ҳам аллақачон Олимпга кўтарилган»

«Бавария» бош директори Оливер Кан «Олтин тўп»ни Лионель Месси қўлга киритганига ўз муносабатини билдирди.

«Лео Мессини табриклайман, аммо Роберт Левандовски «Олтин тўп»га лойиқ эди. У йиллар давомида ҳар куни ажойиб ўйин кўрсатди.  

Левандовски «Олтин тўп»сиз ҳам жаҳон футболида аллақачон Олимпга кўтарилган. Келажакда у «Бавария» билан қандай рекордлар ўрнатишини интиқлик билан кутяпман. У кейинги йил яна мукофот учун курашади», – дея Каннинг сўзларини келтиради Мюнхен клуби расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар