28.11.2021 18:25
13003
Патрис Эвра: «Мессини навбатдаги «Олтин тўп» билан табриклайман» 

Франция миллий жамоаси ҳамда «МЮ» собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра «ПСЖ» форварди Лионель Мессини муддатдан аввал «Олтин тўп»ни қўлга киритгани билан табриклади.

«Мессини навбатдаги «Олтин тўп»ни қўлга киритгани билан табриклайман», - дея ёзади Эвра инстаграмдаги саҳифасида футболчи билан ўйин вазиятларидан бирини жойлаб.

Аввалроқ, аргентиналик ҳужумчи бугун, якшанба кунги «Сент-Этьен»га қарши ўйин олдидан соқолини қиргани, душанба куни «Олтин тўп»ни топшириш маросимида иштирок этиши билан боғлиқ экани айтилганди. 

Маълумот учун, «Олтин тўп» 29 ноябрь, душанба куни Парижда топширилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар