28.11.2021 07:38
4125
Теглар
«Белененсеш» — «Бенфика» ўйини мезбонлар майдонда 6 киши бўлиб қолгани учун тўхтатилди

Португалия чемпионатининг 12-туридан ўрин олган «Белененсеш» — «Бенфика» ўйини тўхтатилди. 

Клубда авж олган коронавирус пандемияси туфайли ўйинни 9 киши (6 дебютант, ўнг қанот ҳимоясида дарвозабон ўйнади) билан бошлаган «Белененсеш» танаффусга 0:7 ҳисобида чиқиб кетди. Футболчилар иккинчи бўлимда майдонга тушишни исташмади. Бироқ ўйин давом эттирилиши керак бўлган вақтдан 20 дақиқа ўтиб, мезбонлар 7 киши бўлиб майдонга қайтишди.

 

2 дақиқада сўнг «Белененсеш» футболчиларидан бири жароҳат олиб, ўйинни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Реглментга кўра, 6 футболчи билан ўйнаш мумкин бўлмагани учун ҳакам баҳсни тўхтатди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар