26.11.2021 10:16
5590
Зидан «ПСЖ»да Леонардо назоратида ишламоқчи эмас

«ПСЖ» бош мураббий Маурисио Почеттино жамоани тарк этган тақдирда унинг ўрнига Зинедин Зиданни таклиф этишни мақсад қилган.

Foot Mercato'нинг ёзишича, франциялик мутахассис Париж клубида спорт директори Леонардо назорати остида ишламоқчи эмас.   

Агар Зидан «ПСЖ»да ишласа, эркинликка эга бўлмоқчи. У Томас Тухель ва Почеттино каби Леонардога ҳисоб бермоқчи эмас. 

Аввалроқ 49 ёшли мураббий «ПСЖ»ни мавсум ўртасида қабул қилмоқчи эмаслиги хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар