26.11.2021 20:45
1619
Леонардо: «Зидан билан музокара ўтказмадик, Почеттино ҳам «ПСЖ»дан қўйиб юборишларини сўрамаган»

«ПСЖ» спорт директори Леонардо парижликлар мураббийлар штабида ўзгаришлар бўлиши ҳақида хабарларни рад этди.

«Биз Почеттино кетишини истамаймиз. У «ПСЖ»дан қўйиб юборишларини ҳеч қачон сўрамаган. Бизга ҳеч бир клуб жамоамиз бош мураббийи масаласида мурожаат қилмаган. 

Зинеддин Зиданни мураббий ва собиқ футболчи сифатида жуда ҳурмат қиламиз, аммо сизга аниқ айтишим мумкинки, «ПСЖ» у билан музокара ўтказмаган. Зидан билан алоқага чиққанимиз йўқ. 

Зидан билан Парижда ҳамманинг кўз ўнгида учрашганимиз ҳақидаги гапларга муносабат билдиришнинг ўзи кулгули», - дея Леонардонинг сўзларини келтирган AFP.

Аввалроқ, Почеттино мавсум якунида «МЮ»га ўтиши, унинг ўрнига «ПСЖ» Зиданни таклиф этиши ҳақида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар