25.11.2021 12:31
1320
Ўзбекистон кубоги. 9 киши бўлиб қолган «Пахтакор» «Бунёдкор»дан финал йўлланмасини тортиб олган «Тошкент дербиси»дан фоторепортаж

Ўзбекистон кубогида яримфинал беллашувлари бўлиб ўтди. 

Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтган 1/2 финал беллашувида майдон эгалари ҳамшаҳарлари «Бунёдкор»ни қабул қилишди.Баҳс тенг курашлар остида бошланди, лекин Драган Чераннинг биринчи тайм ўртасида ишлаб олган қизил карточкасидан сўнг, ўйин картинаси буткул ўзгариб кетди. Даставвал, 29-дақиқада «қалдирғочлар» футболчиси Хуршид Ғиёсов ҳисобни очди. Биринчи тайм якунланиши олдидан Ҳожимат Эркинов мувозанатни тиклади. 

Шундан сўнг, ҳар иккала жамоа қанча уринса ҳам, ҳисоб ўзгармади. Қўшимча бўлимларнинг сўнгги дақиқасида «шерлар» ҳимоячиси Шерзод Аъзамов ҳам қизил карточка ишлаб олди. Лекин экстра таймлар якунида ҳам таблода 1:1 ҳисоби порлаб турганди. 

Самарқандда ўтадиган финалнинг иккинчи иштирокчиси пенальтилар серияси орқали аниқланадиган бўлди. Шаҳбоз Эркиновнинг ягона хатоси эвазига «Бунёдкор» 4:5 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Қуйида ушбу қизиқарли беллашувдан фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин.

Суратлар муаллифи - Абдулвосид Валихонов.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар