25.11.2021 11:44
1075
Симеоне: «Чемпионлар Лигаси хатоларни кечирмайди. Лекин мен ҳар қачонгидан ҳам оптимистман»

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симоэне ЕЧЛ 5-туридан ўрин олган «Милан» (0:1) билан ўйинда сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Оғир ўйин. Иккала жамоа ҳам катта куч сарфлади. Ўйин тақдирини деталлар ҳал қилди. Рақиб ўз вазиятидан фойдаланди, Куня эса йўқ. Очко йўқотдик.

Чемпионлар Лигасида барча ўйинлар қийин кечади. Лекин мен ҳар қачонгидан ҳам оптимистман. Чунки ҳали курашдамиз ва бу муҳим. 

Бу турнир хатоларни кечирмайди ва ким лойиқ бўлса, ўша плей-оффга чиқади», – дея Симеоненинг сўзларини келтиради Мarca.

Гуруҳдан «Ливерпуль» (15) плей-оффга чиқиб бўлган. Қолган 3 жамоа иккинчи йўлланма учун курашмоқда. Сўнгги турда «Порту» (5) «Атлетико»ни (4), «Милан» (4) «Ливерпуль»ни қабул қилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар