25.11.2021 10:35
503
Ройс ЕЧЛдаги ўйинлар сони бўйича «Боруссия» Д рекордчисига айланди

«Боруссия» Д ҳужумчиси Марко Ройс Чемпионлар Лигаси 5-туридан ўрин олган «Спортинг» (1:3) билан ўйинда асосий таркибда майдонга тушди.

32 ёшли футболчи Дортмунд клуби сафида ушбу турнирдаги 55-ўйинини ўтказиб, клуб рекордчисига айланди. У жамоанинг собиқ ҳимоячиси Лукаш Пишчекнинг рекордини (54) янгилади.

Эслатиб ўтамиз, «Боруссия» ушбу ўйиндаги мағлубият туфайли плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди ва Европа Лигасига равона бўлди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар