25.11.2021 18:24
4025
Теглар
«ПСЖ» Зидан билан музокара ўтказмоқда

«Реал» собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан янги мавсумдан «ПСЖ»да иш бошлаши мумкин.

Le Parisien хабарига кўра, Париж клуби раҳбарияти сўнгги ҳафталарда Зинеддин Зидан билан алоқага чиқиб, у билан музокара ўтказмоқда. Парижликлар Маурисио Почеттино ўрнини айнан франциялик мутахассис эгаллашини исташмоқда.

Қайд этилишича, клуб аргентиналик мураббийга мавсум якунига қадар ишлаш имкониятини беради, янги мавсумдан эса Зидан жамоани қабул қилиб олади.

Аввалроқ, Зинеддин Зидан оилавий сабабларга кўра «МЮ» таклифини рад этгани, у ва унинг оиласи мутахассиснинг Парижда қолиши – Франция миллий жамоаси ёки «ПСЖ»да ишлашини истаётгани ҳақида хабар берилганди. Почеттино эса янги мавсумдан «МЮ»ни бошқариши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар