25.11.2021 11:04
837
Анчелотти: «Тўғри йўлдамиз. Гуруҳда 1-ўринни эгаллаш муҳим»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ 5-тури доирасида «Шериф» (3:0) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Реал» ғалабадан сўнг 12 очко билан 1/8 йўлланмасини қўлга киритди. Мадрид клуби сўнгги турда «Интер» (10) билан ўйинда 1-ўрин масаласини ҳал қилади. 

«Тўғри йўлдамиз. Менга ўйинимиз ёқади. Жамоа яхши формада, жисмонан тайёр. Биз учун гуруҳни 1-ўринда якунлаш муҳим. Қандай бошлаган бўлсак, шундай тугатишга ҳаракат қиламиз. 

Алаба? Уни захирага олдик, чунки тўпиғида муаммо пайдо бўлди. Аммо бу жиддий эмас, деб ўйлайман. Ишончим комилки, у кейинги ўйинларга тайёр бўлади», – дея Анчелоттининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар