25.11.2021 11:06
2093
Аллер Ҳоланднинг рекордини янгилади

«Аякс» ҳужумчиси Себастян Аллер ЕЧЛ 5-туридан ўрин олган «Бешиктош» (2:1) билан баҳсда дублга эришди. 

27 ёшли форвард Чемпионлар Лигасида дастлабки 5та ўйинида 9та гол урган илк футболчига айланди. У бу кўрсаткич борасида «Зальцбург»нинг собиқ ҳужумчиси,  ҳозир «Боруссия» Дортмундда ўйнаётган Эрлинг Ҳоланднинг (8) рекордини янгилади.

Шунингдек, Аллер ушбу турнирда дастлабки 5та ўйинида тўп киритган 4-футболчига айланди. Бунгача Алессандро Дель Пьеро (1995), Диего Коста (2014) ва Эрлинг Ҳоланд (2019) бунга эришган.

9тадан гол урган Аллер ва «Бавария» ҳужумчиси Роверт Левандовски ЕЧЛда ушбу мавсум тўпурари бўлиб туришибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар