24.11.2021 20:17
3477
Ўзбекистон кубоги. 9 киши қолган «Пахтакор» пенальтилар серияда «Бунёдкор»ни мағлуб этиб, иккинчи финалчига айланди

Ўзбекистон кубоги яримфинали доирасида «Пахтакор» ва «Бунёдкор» ўртасидаги финалнинг иккинчи йўлланмаси учун баҳс якунига етди.

120 дақиқа давом этган баҳс 1:1 ҳисобида якунланди. Хуршид Ғиёсов ҳисобни очган бўлса, мезбонлардан Ҳожимат Эркинов фарқни тенглаштирди.

Шу куни мезбонлар сафида Драган Черан биринчи бўлимда, Шерзод Аъзамов эса 120-дақиқада қўполлиги учун четлатилиб, Питер Ҳюистра шогирдлари пенальтилар сериясига 9 киши бўлиб етиб келишди. Шунга қарамай, амалдаги чемпион жамоа лотореяда ҳам омадли чиқди – Шаҳбоз Эркиновнинг биринчи зарбадаги хатоси ва Диёр Холматовнинг сўнгги аниқ зарбаси «Пахтакор»га финал йўлланмасини тақдим этди. 

Шу тариқа, 4 декабрь куни Самарқандда ўтадиган финалда «Насаф» ва «Пахтакор» ўзаро майдонга тушади.

Ўзбекистон кубоги. Яримфинал.
«Пахтакор» - «Бунёдкор» - 1:1, пенальтилар серияси: 5:4.

Ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев
Голлар: Ҳожимат Эркинов 41 - Хуршид Ғиёсов 29.
«Пахтакор»: 35. Санжар Қувватов, 3. Ҳожиакбар Алижонов (88. Шаҳзод Азмиддинов, 85), 5. Анзур Исмоилов, 7. Одил Ҳамробеков (14. Ҳумоюнмирзо Иминов, 111), 9. Шерзод Темиров (11. Боян Матич, 85), 10. Драган Черан, 17. Достонбек Ҳамдамов (8. Азизбек Турғунбоев, 80), 18. Ҳожимат Эркинов (28. Диёр Холматов, 80), 23. Шерзод Аъзамов, 27. Сардор Собирхўжаев (21.Аброрбек Исмоилов, 74), 34. Фаррух Сайфиев.
«Бунёдкор»: 71.Сарвар Каримов, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 10. Хуршид Ғиёсов, 13. Лутфулла Тўраев (29. Музаффар Олимжонов, 92), 14. Миржаҳон Мираҳмадов (22. Шаҳбоз Эркинов, 83), 17. Одилжон Абдураҳмонов (49. Иброҳим Томива, 56), 19. Нурилло Тўхтасинов, 26. Улуғбек Абдуллаев (7. Фарҳод Мираҳматов, 44), 30. Абдулла Абдуллаев, 34. Суҳроб Иззатов, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов (4. Давронжон Эргашев, 56).
Четлатишлар: Драган Черан 20, Шерзод Аъзамов (120 – иккиси ҳам «Пахтакор»).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар