24.11.2021 17:24
4699
Ўзбекистон кубоги. 129-дақиқа давом этган Олмалиқдаги драматик баҳсда «Насаф» ОКМКни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди

Ўзбекистон кубоги яримфинали доирасида Олмалиқда ўтган дастлабки баҳс якунига етди.

ОКМК ҳамда «Насаф» ўртасидаги учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади ва баҳснинг кульминацион воқеалари қўшиб берилган бўлимларда юз берди. Дарвоқе, 61-дақиқада Марко Станоевич майдондан четлатилгач, қаршиликлар бир киши кам тўп суришди.

Қўшиб берилган биринчи таймнинг 94-дақиқасида Алибек Давронов бурчак зарбасидан кейин ҳисобни очди.

120-дақиқага келиб эса мезбонлар Дилшод Аҳмадалиевнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришди. Аммо бош ҳакам голгача бўлган меҳмонлар ҳужуми пайтида дарвозабон Валижон Раҳимов рақиб футболчисини қўполлик билан тўхтатди деб ҳисоблаб, мезбонлар голини бекор қилди ва 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Бу эса мезбон жамоанинг норозилигига сабаб бўлди. Қосимов эса ўйин тугашидан аввал ўйингоҳни тарк этди.

Калудерович эса пенальтидан гол киритиб, барчасига нуқта қўйди – 2:0. «Насаф» Самарқанддаги финалга йўлланма олди.  

Ўзбекистон кубоги. Яримфинал.
ОКМК – «Насаф» - 0:2
Ҳакам: Раҳимбек Каримов

Голлар: Алибек Давронов 94, Андрия Калудерович 120+5 пенальтидан.
ОКМК: 35.Валижон Раҳимов, 20.Мирғиёс Сулаймонов (77.Дилшод Аҳмадалиев, 62). 8.Бобур Йўлдошев, 7.Сардор Раҳмонов, 2.Акром Комилов (11.Мурод Тошматов, 83), - 23.Йован Жокич (22.Санжар Шоаҳмедов, 74), 17.Санжар Турсунов, 4.Миржамол Қосимов (9.Зафар Полвонов, 83), 28.Шоҳрух Гадоев, 18.Александр Касьян (27.Мартин Боаке, 62) 10.Ҳусниддин Ғофуров.
«Насаф»: 1.Умиджон Эргашев, 8.Дилшод Саитов (15.Жўрабек Маннонов, 105), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 92.Умар Эшмуродов, 34.Шерзод Насруллаев, 22.Акмал Мозговой, 88.Марко Станоевич,  20.Суҳроб Нуруллоев (2.Алибек Давронов, 85), 18.Баҳром Абдураҳимов (70.Абубакр Ризо Турдиалиев, 75), 77.Ойбек Бозоров (50.Шоҳмалик Комилов, 90), 19.Ҳусаин Норчаев (99.Андрия Калудерович, 90)
Четлатиш: Марко Станоевич, 61.
Ноаниқ пенальти: Норчаев (23).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар