24.11.2021 22:40
430
«Рома» собиқ бош мураббийи «МЮ»ни бошқариш учун номзодлар қаторида

«Лион» ва «Рома» клуби собиқ бош мураббийи Руди Гарсия «Манчестер Юнайтед» клуби эътиборини тортган.

L’Équipe хабарига кўра, «МЮ» раҳбарияти франциялик мутахассисни жамоани бошқариш учун номзодлар қаторида кўрмоқда. Клуб вакиллари Гарсия билан алоқага чиққан. Қайд этилишича, манчестерликлар мавсум якунига қадар жамоани бошқарадиган мураббий қидиришмоқда.

Гарсиянинг инглиз тилида яхши сўзлаша олиши ҳам унинг номзоди имкониятларини оширади. 

Ушбу мураббийдан ташқари, «МЮ» мавсум якунига қадар бошқариш учун Люсьен Фавр, Эрнесто Вальверде, Пауло Фонсеке ва Ральфу Рангник сингари мураббийлар билан ҳам қизиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гарсия «Лион», «Марсель», «Рома» ва «Лилль» клубларини бошқарган. У ўтган мавсум якунида «Лион»ни тарк этиб, ҳозирча ишсиз саналади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар