23.11.2021 21:34
8451
«ПСЖ» Зидан билан алоқага чиқди 

«ПСЖ» клуби мураббийлар штабида ўзгариш кузатилиши мумкин. Клуб раҳбарияти Маурисио Почеттино билан хайрлашишга қарши эмас.

ESPN хабарига кўра, Париж клуби аргентиналик мураббийнинг жамоани тарк этиши мумкинлигини инобатга олиб, Зинедин Зидан билан алоқага чиққан.

Почеттино «Манчестер Юнайтед»га йўл олса, франциялик мутахассис Париж клуби бош мураббийи бўлиш учун асосий даъвогар саналмоқда. Клуб хўжайини Носир Ал-Ҳелайфи Зидан жамоанинг юлдузлари билан яхши муносабат ўрната олишига ва Мбаппени қолдириши мумкинлигига ишонмоқда.

Аввалроқ, Почеттино «МЮ»га ўтишни истаётгани, Зидан эса Парижда қолиш учун ҳам «ПСЖ»ни бошқаришга қарши эмаслиги ҳақида хабар берилганди. 

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» Зидандан рад жавобини олгач, Почеттино номзодига қизиқиш билдираётган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар