23.11.2021 15:16
3712
Теглар
«ПСЖ» футболчилари Зидан келишига ишонишмоқда

«Реал» клуби собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан «ПСЖ»ни бошқариши мумкин.

Marca нашрининг хабарига кўра, Париж клуби футболчилари яқин орада француз мутахассисининг клубни бошқаришига ишонч билдирмоқда. Хабарларга кўра, футболчилар ўртасидаги суҳбатларда унинг исми тилга олинган. Улар клубда нималар бўлаётганидан хабардор ва яқин орада мураббийлар штабида ўзгариш бўлишини кутишмоқда.

Аввалроқ, Маурисио Почеттинонинг Оле-Гуннар Сульшернинг ўрнига «Манчестер Юнайтед»га ўтиши ҳамда Зиданнинг «ПСЖ»ни бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар