23.11.2021 10:34
2861
Манба: «ПСЖ» Зидан билан музокара ўтказмаяпти. Почеттино ўзини «МЮ»га қўйиб юборишни сўрамаган

«ПСЖ» бош мураббий Маурисио Почеттинонинг Англияга қайтишни  хоҳлаётгани ҳақидаги хабарлардан хавотирда эмас, деб ёзади RMC Sport.

Манбага кўра, аргентиналик мутахассис клубдан «МЮ»га қўйиб юборишни сўрамаган. Инглизлар ҳам бу масала борасида парижликлар билан боғланмаган.

Шунингдек, «ПСЖ» «Реал»дан кетганидан кейин ишсиз бўлиб қолган Зинедин Зидан билан музокарага киришмаган. Аммо клуб раҳбарлари 49 ёшли французнинг номзодини муҳокама қилишмоқда.

Аввалроқ Зидан инглиз тилини яхши билмагани ва рафиқаси Англияга кўчиб ўтишни истамагани учун «Юнайтед»ни бошқаришдан бош тортгани хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар